Sayt test rejimida ishlamoqda Сайт работает в тестовом режиме. The site works in a test mode.
  • Тошкент шаҳар

    Yunusobod tumani 13-mavze 49 B

  • Электрон почта

    talimtaminot@mail.ru

Ишонч телефони

55 501-24-44

Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги “Ўқув таълим - таъминот” давлат унитар корхонаси томонидан 2021 йил 14 октябрь куни олдиндан махсус ахборот порталига берилган эълонга кўра кимё ва биология фанларига ихтисослашган ва умумтаълим мактаблари учун мебель, ўқув – лаборатория асбоб- ускуналари ва бошқа жиҳозлар бўйича тендер савдолари ўтказилди. Давлат харидлари қонунчилигида белгиланган тартибда тасдиқланган харид комиссияси, мустақил хизмат кўрсатувчи консалтинг корхона ходимлари, эксперт комиссияси, корхона раҳбари ва ходимларидан тузилган комиссия аъзолари томонидан давлат харидларининг асосий принциплари: касбий маҳорат ва масъулиятлилик; асосланганлик; молиявий маблағлардан фойдаланишнинг оқилоналиги, тежамкорлиги ва самарадорлиги; очиқлик ва шаффофлик; рақобат ва холислик; мутаносиблик; давлат харидлари тизимининг ягоналиги ва яхлитлиги; коррупцияга йўл қўймасликка асосланган ҳолда амалга оширилди.

Энг яхши таклиф (таклифлар) - харид қилиш тартибларига кўра бир нечта иштирокчидан олинган таклифларни таққослаш асосида давлат харидларини амалга оширишнинг рақобатли усули билан танланди.

Ғолиб (ғолиблар) эса - харид қилиш тартиблари якунларига кўра таклифи энг мақбул деб топилган иштирокчига берилди.

Давлат харидлари тўғрисидаги қонуннинг асосий мақсади тадбиркорлар ўртасида рақобатни ривожлантириб, халқимизга энг сифатли ва энг арзон маҳсулотларни етказиб беришдан иборат.

Бизнинг мақсадимиз ва асосий вазифамиз  эса умумтаълим мактабларни ва келажагимиз ҳисобланган ёш авлодни энг қулай ва замонавй жиҳозлар билан таъминлаш ва етказиб беришдир.

         Ҳурматли тадбиркорлар бизнинг сайтларимизда ва махсус ахборот порталида эълон қилинадиган тендер сотувларини кузатиб боринг, маҳсулотларингизни сотувга қўйишда ҳамда ҳамкорлик қилишга тайёрмиз!