Sayt test rejimida ishlamoqda Сайт работает в тестовом режиме. The site works in a test mode.
  • Тошкент шаҳар

    Yunusobod tumani 13-mavze 49 B

  • Электрон почта

    talimtaminot@mail.ru

Ишонч телефони

55 501-24-44

Биз ҳақимизда

“Ўқув таълим-таъминот” давлат унитар корхонаси Вазирликнинг таркибий бўлинмаси бўлиб, халқ таълими тизимидаги таълим муассасалар ва ўқувчилар эҳтиёжлари учун зарур жиҳозлар, ўқув қуроллар ва бошқа товарлар билан давлат харидлари орқали қисқа муддатда молиявий маблағлардан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланган ҳолда таъминлайди.

“Ўқув таълим-таъминот” давлат унитар корхонаси қуйидаги давлат харидлари орқали халқ таълими тизимидаги таълим муассасалари учун барча турдаги жиҳозларни етказиб беради:

Електрон дўкон - махсус талаблар татбиқ этилмайдиган истеъмол товарларининг ва бошқа товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) давлат харидларини амалга ошириш учун мўлжалланган махсус ахборот порталидаги махсус майдончадир. электрон дўконда қуйидаги давлат харидлари амалга оширилиши мумкин:

бир шартнома бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 250 бараваридан (буджет буюртмачилари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 бараваридан) ошмайдиган, бироқ бир йилда бир давлат буюртмачиси учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 2500 баравари миқдордаги суммадан кўп бўлмаган товарлар;

бир давлат буюртмачиси учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 бараваридан ошмайдиган миқдордаги ишлар, хизматлар.

Ауксион - давлат харидларининг рақобатли усули бўлиб, уни ташкил этишда нарх иштирокчини танлашнинг ягона мезони бўлади ва бунда мазкур норма товарларни белгиланган сифат стандартларига мувофиқ ҳолда етказиб бериш талабини бекор қилмайди. Товарни эълонда баён этилган шартлар асосида энг паст нарх бўйича етказиб беришни таклиф қилган иштирокчи ауксионнинг ғолиби бўлади. Товарнинг қиймати бир шартнома бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 5000 бараваридан кам бўлиши. Буджет буюртмачилари учун давлат харидлари бир шартнома бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 2500 бараваридан ортиқ бўлмаслиги керак.

Танлов - шартномани бажариш бўйича энг яхши шартларни таклиф қилган иштирокчи ғолиб деб топиладиган харид қилиш тартиб-таомилини амалга оширишнинг туридир. Давлат хариди тўғрисидаги ахборот давлат буюртмачиси томонидан махсус ахборот порталига танлов ўтказилиши тўғрисидаги эълонни ва танлов ҳужжатларини жойлаштириш орқали чекланмаган доирадаги шахсларга маълум қилинади.

Товар қиймати бир шартнома бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 5000 бараваридан 25000 бараваригача бўлган миқдорни ташкил этади;

хизматларнинг, ишларнинг қиймати бир шартнома бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 бараваридан 25000 бараваригача бўлган миқдорни ташкил этади.

Буджет буюртмачилари учун танловдаги давлат харидлари:

товарнинг қиймати бир шартнома бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 2500 бараваридан 6000 бараваригача бўлган миқдорни ташкил этиши керак;

ишларнинг, хизматларнинг қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 бараваридан 6000 бараваригача бўлган миқдорни ташкил этиши керак.

Тендер - давлат харидини икки босқичда амалга оширишнинг рақобатли тартиб-таомили орқали ижрочини аниқлаш усулидир. Бунда шартномани бажариш бўйича энг яхши шартларни таклиф қилган тендер иштирокчиси ушбу тартиб-таомил натижалари бўйича ғолиб деб топилади. Давлат хариди ҳақидаги ахборотни давлат буюртмачиси тендер ўтказилиши тўғрисидаги эълонни ва тендер ҳужжатларини махсус ахборот порталига жойлаштириш орқали шахсларнинг чекланмаган доирасига маълум қилади.

Шартномани бажаришнинг энг яхши шартлари тендер иштирокчиларининг таклифларини баҳолаш бўйича эълон қилинган мезонлар асосида харид комиссияси томонидан аниқланади.

Товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) қиймати бир шартнома бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 000 бараваридан ортиқ миқдорни ташкил этади. Буджет буюртмачилари учун тендердаги давлат харидлари бир шартнома бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 6 000 бараваридан ортиқ суммани ташкил этиши керак.