Sayt test rejimida ishlamoqda Сайт работает в тестовом режиме. The site works in a test mode.
  • Тошкент шаҳар

    Yunusobod tumani 13-mavze 49 B

  • Электрон почта

    talimtaminot@mail.ru

Ишонч телефони

55 501-24-44

   

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кимё ва биолигия йўналишида узлуксиз таълим сифатини ва илим-фан натижадорлигини ошириш чора – тадбирлари тўғрисида”ги 2020 йил 12 августдаги ПҚ- 4805-сон қарорига мувофиқ кимё ва биология фанига ихтисослашган мактабларни ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, мебель, электрон-интерактив доскаси ва бошқа жиҳозлар билан таъминлаш, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастури асосида умумтаълим мактабларни мебель, спорт анжомлари, STEM ва қўшимча хоналари, кимё ва биология, физика фанига ихтисослаштирилган мактабларни мебель ва ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, электрон-интерактив доскаси, мусиқа чолғу асбоблари ва бошқа техник воситалари билан жиҳозлашни амалга ошириш танлов тендерлари “Ўқув таълим - таъминот” давлат унитар корхонаси томонидан 2021 йил 19-20 октябрь кунлари давлат харидлари тўғрисидаги қонун бандларига асосланган ҳолда амалга оширилди.

Тадбиркорлар таклифини танлаш тендер  комиссия аъзолари иштирокида амалга оширилиб, қонунчиликка мувофиқ сотувга қўйилган товарнинг (ишнинг, хизматнинг) усусиятлари, талаб даражаси, фойдалилиги, аторф муҳитга ва инсон соғлигига зарари, маҳсулот сифати, нархини ўрганиш ва таққослаш талабларини  инобатга олган ҳолда танлаб олинди.

Ғолиблик товарнинг (ишнинг, хизматнинг) мувофиқлик даражаси бўйича холис баҳоланди ҳамда давлат харидлари рақобатлашув усуллари орқали аниқланиб, эълон қилинди.

 

Ҳурматли тадбиркорлар! “Ўқув таълим – таъминот” Давлат унитар корхонаси  сайатларида ва махсус ахборот порталида тендер савдолари бўйича бериладиган эълонларимизни кузатиб боринг.

Сизларга ўз ёрдам ва маслаҳатларимиз, маҳсулотларингиз учун харидорларни топишига ёрдам берганимиздан мамнунмиз!